Хоразмда 2014 йилдан бери ишламаётган стадион фойдаланишга топширилишга яқин

Iskandarov Abdulaziz
29 апр 2022
Хоразм вилоятининг бош аренаси Хоразм спорт мажмуаси футбол учрашувларни қабул қилиш учун тайёр ҳолатга келтирилмоқда.

Айтиш жоизки кўркам мажмуанинг майдон чими баҳор ойининг ўрталарига келиб, яхши ҳолатга кириб бормоқда. 26 апрель санасида "Хоразм" футбол клуби аъзолари ушбу майдонда машғулот ўтказишди. Мазкур ўйингоҳнинг барча инфратузилма объектлари катта баҳсларни қабул қилишга шай, майдон чими ҳам тобора яхши ҳолатда кириб бормоқда. 

Майдон ҳолати тўлиқ талабга жавоб берилади, деб топилса "Хоразм" ПФК навбатдаги учрашувлари ушбу мажмуада ўтказилади. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз мазкур стадионда 2014 йилдан бери учрашув ва машғулотлар ўтказилмаганди.




Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia