

Жамоа расмийларининг "CА"га хабар беришича клуб бугун Тошкентдаги йиғинига якун ясаган. Футболчиларга эса қисқа муддатли дам берилган. Айтишларича "Хоразм" энди 28 март куни Хивада йиғилади ва 30 март куни Ўзбекистон Кубогидаги иштирокини "Орол"га қарши баҳс билан бошлайди. Шу кунгача жамоа машғулотларида иштирок этган Санжар Баратов, Жамолиддин Машарипов, Жасур Отажонов, Илёс Хайров, Ренат Байрамов, Низом Норов сингари футболчиларнинг бу йилги мавсумда "Хоразм" шарафини ҳимоя қилиши аниқ бўлиб улгурди.
Жамоани тарк этганлар деб эса Азиз Жўраев, Солижон Хайруллаев, Собир Мамараҳимовни айтиш мумкин.
Жамоани тарк этганлар деб эса Азиз Жўраев, Солижон Хайруллаев, Собир Мамараҳимовни айтиш мумкин.



