UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  24 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Суперлига. Норхоновнинг дубли "Бухоро"га "Хоразм" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

Суперлига. Норхоновнинг дубли "Бухоро"га "Хоразм" устидан ғалаба келтирди

Теглар :  БухороХоразм
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Хоразм” — “Бухоро” учрашуви бўлиб ўтди.


“Хоразм” — “Бухоро” 1:4
27.03.2025. "Дўстлик", Тошкент вилояти. 16:45
Ҳакамлар: 
Тўрабек Суюнов, Шохнур Йўлдошев, Сардор Умурзоқов, Диёр Темирбеков
Назоратчи: Тимур Галеев
ВАР: Аскер Нажафалиев
АВАР: Алишер Усмонов
Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: Шоҳруз Норхонов 10 пенальти, - 0:1. Рустамжон Абдуҳамидов 47, - 1:1 (Санжар Шоаҳмедов). Шоҳруз Норхонов 50, - 1:2. Доменик Бегич 63, - 1:3 (Муҳаммад Йўлдошев). Билол Туплиев 90+8, - 1:4 (Шоҳруз Норхонов).

"Хоразм": 12. Сардор Қобулжонов, 8. Хазратжон Турсунқулов (22. Санжар Шоаҳмедов, 46), 9. Жасур Азимов (5. Дилшод Жўраев, 61), 10. Муродбек Бобожонов, 11. Ҳумоюнмирзо Иминов, 15. Владимир Бубанья, 27. Ихтиёр Тошпўлатов (4. Фарруҳжон Иброҳимов, 61), 44. Достонбек Турсунов, 77. Суннатулла Абдуллажонов, 88. Аброр Хўсинов (99. Шаҳром Самиев, 68), 94. Рустамжон Абдуҳамидов (18.Францис Нарх, 81).
Захира: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 7. Темурбек Исмаилов, 66. Илҳомжон Алижонов, 79.Азизжон Аҳроров, .

"Бухоро": 1.Ширинбой Абдуллаев, 6.Равшан Хайруллаев, 8.Анвар Жўраев (7.Муҳаммадсафо Фозилов, 46), 10.Шоҳруз Норхонов, 25.Фране Чирьяк (71.Альберт Нуруллаев, 90+1), 27.Муҳаммад Йўлдошев (19.Билол Туплиев, 74), 33.Йосип Томасевич (4.Жавоҳир Ўтамуродов, 79), 88.Доминик Бегич (17.Жавоҳир Рўзиев, 90+1), 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков.
Захира: 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Сардор Қулматов, 77.Асилбек Қаюмов.

Огоҳлантиришлар: Аброр Хўсинов 26, Шоҳруз Норхонов 30, Достонбек Турсунов 42, Доминик Бегич 86.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+8. Ўйин тугади, "Хоразм" - "Бухоро" 1:4

90+8. ГОЛ! Билол Туплиев якуний ҳисобни ўрнатди !

90+1. Ўзгаришлар. "Бухоро". Чирьяк ва Бегич ўрнига Нуруллаев ва Рўзиев тушди

86. Огоҳлантириш. "Бухоро". Доминик Бегич

81. Ўзгариш. "Хоразм". Абдуҳамидов ўрнига Нарх тушди

79. Ўзгариш. "Бухоро". Томаcевич ўрнига Ўтамуродов тушди

78. ЗАРБААААААА! Қандай вазият? Фозиловнинг узатмасидан кейин Норхонов яқин масофадан ноаниқ зарба берди!

70. ЗАРБА! Фозиловнинг 20 метрлардан йўллаган зарбасидан кейин Қобулжонов тўпни ушлаб олди!

69. УХХХ! Муҳаммад Йўлдошевнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди

68. Ўзгариш. "Хоразм". Хўсинов ўрнига Самиев тушди

63. ГОЛ! Муҳаммад Йўлдошевнинг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпни Доменик Бегич боши билан дарвозага йўллади - 1:3



61. Ўзгаришлар. "Хоразм". Тошпўлатов ва Азимов ўрнига Иброҳимов ва Жўраев тушди

52. Қизил карточка! Жасур Азимов хавфли ўйин учун четлатилди. VAR орқали вазият кўрилгач қизил карточка бекор қилинди

50. ГОЛ! Бегичнинг кучли зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни Норхонов дарвозага йўллади - 1:2. 

47. ГОЛ! Шоаҳмедовнинг узатмасидан кейин Рустам Абдуҳамидов тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўйди - 1:1. 




46. Ўзгариш. "Хоразм". Турсунқулов ўрнига Шоаҳмедов тушди 

46. Ўзгариш. "Бухоро". Жўраев ўрнига Фозилов тушди


45+6. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:1

45+1. Шоҳруз Норхонов 2025 йилги Суперлигада пенальтидан гол урган биринчи футболчи.

45. Биринчи таймга 6 дақиқа қўшилди

42. Огоҳлантириш. "Хоразм". Достонбек Турсунов

33. УХХ! "Хоразм"нинг ҳужуми, тўп жарима майдони ичидаги Томасевичнинг қўлига теккандек туюлди, ВАР текиширди, пенальти йўқ

30. Огоҳлантириш. "Бухоро". Шоҳруз Норхонов

26. Огоҳлантириш. "Хоразм". Аброр Хўсинов

22. "Хоразм"нинг ҳужуми, Бобожоновнинг тўп узатишидан кейин Абдуллажонов кучли зарба берди, Ширинбой Абдуллаев ўз ўрнида!

18. Хавфли вазият! Шаҳбоз Жўрабековнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди!

17. УХХХ! Доминик Бегич жарима майдонига кириб зарба берди, ноаниқ кетди!

10. ГОЛ! Шоҳруз Норхонов пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди - 0:1. 




9. ПЕНАЛЬТИ! "Хоразм" дарвозасига! Тошпўлатов Томасевични йиқитди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 16:45да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика