

"Биз “Насаф” билан беллашишга тайёрмиз. Ўз натижаларимиз ва Осиё Чемпионлар лигасидаги ҳолатимиздан мамнунмиз. Эртанги ўйинда биздан нима талаб қилинишини яхши биламиз. Мухлислар қаршисида тўп тепишимиз бизга қўшимча куч бағишлашига ишончим комил", — деди 26 ёшли ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.



