Холанд "Рейнжерс"га қарши Европа Лигаси 1/16 финал доирасидаги жавоб баҳсини ўтказиб юборади

Alisher
23 фев 2022, 17:16
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд "Рейнжерс"га қарши Европа Лигаси 1/16 финал жавоб баҳсини ўтказиб юборади.

21 ёшли норвегиялик футболчи жамоа билан Глазгога учмади. Футболчи жароҳати сабаб "Боруссия"нинг сўнгги 4 ўйинини ўтказиб юборди, аммо бир неча кун олдин умумий гуруҳдаги машулотларга қайтди.

Холанд 2021/22 йилги мавсум "Боруссия" таркибида 20та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 6та ассист қайд этди.

"Рейнжерс" - "Боруссия" ўйини эртага бўлиб ўтади. Илк баҳс шотланд жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport1