

Норвегиялик "гол+пас" тизимида лига доирасидаги Манчестер дербилари тарихида энг сермаҳсул беш футболчидан бирига айланди. Эрлинг 3 ўйинда 8 очко жамғарган. Мисол учун 13 бор дербида иштирок этган Серхио Агуэрода ҳам худди шунча очко мавжуд. Бу борада энг яхши кўрсаткич Райан Гиггзда — 29 учрашувда 13 балл.



