Холанд Бундеслига рекордини ўрнатди

Mirjalol Normatov
17 апр 2022, 14:57
Дортмунднинг "Боруссия"си форварди Эрлинг Холанд Бундеслига 30-тури доирасида "Вольфсбург" дарвозасига 2 гол урди.

Бу норвегиялик футболчининг Бундеслигада 63-ўйинидаги 57 ва 58-голлари бўлди. Ушбу самарадорлик Бундеслига тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

Ушбу мавсумда форвард барча турнирларда 26 ўйинда қатнашиб, 25 гол ва 7 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal