Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди
08 сен 10:31
Янгиликлар
Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди
“Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Ослодаги меҳмонхоналардан бирида жамоа автобусидан тушаётганда жароҳат олди, деб хабар беради Goal.com.
Манба берган хабарга кўра, футболчилар автобусдан чиқиб, меҳмонхона томон йўл олишаётганда эшик очилиб, “Сити” ҳужумчисининг лабига бориб урилган. Футболчига тезда тиббий ёрдам кўрсатилган.
"Учта чок тушди", - деб ёзиб қолдирган Холанднинг ўзи ижтимоий тармоқда шишган лаби ва жароҳати фотосуратини илова қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар