Холанд “Ман Сити”да кимга мухлислик қилганини айтди

Eldor Akmurzayev
11 июл 2022, 10:00
“Манчестер Сити” Эрлинг Холанд иштирокида тақдимот маросими ўтказди.

“Сити”да ўйнаган футболчилар ичида менга кўпроқ Агуэро ёқади, ҳужумчиларни хуш кўраман. Доимо форвард позициясида ўйнаганман ва гол урадиган ўйинчиларни яхши кўраман.

Агуэро – бунинг яққол намунасидир”, дейди норвегиялик.

Эслатиб ўтамиз, Холанд янги жамоасида 9-рақам остида ҳаракат қилади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: mancity.com