"Хоффенхайм" бош мураббийи Юлиан Нагельсман Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Усмон Дембеленинг "Барселона"га ўтиши ва "арилар" раҳбарияти томонидан машғулотлардан четлатилиши ҳақида фикр билдирди.
"Оддий ҳайётда кредит олиб, уч ҳафтадан сўнг банка қайтиб "Пулни қайтармайман, истаганингизни қилинг!" дея олмайман" - дейди Нагельсман.
Олдинроқ "Боруссия" Усмон Дембеленинг машғулотдан четлатилгани ҳақида эълон қилган эди.