Хоакин "Бетис"да ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди

Alisher
11 май 2021
"Бетис" Испания чемпионати 35-тур доирасида "Гранада"ни 2:1 ҳисобида мағлуб ўтди.

Бу ярим ҳимоячи Хоакин учун "Бетис" таркибидаги 461-ўйин бўлди. 

39 ёшли испаниялик футболчи клубда ўтказилган ўйинлар бўйича янги рекорд ўрнатди.

Хоакин жорий мавсум "Бетис" таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/RealBetis