

АS нашри хабарига кўра, 33 ёшли футболчи “Чунцин Лифан” билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Трансфер ҳақида эса расман кейинги ҳафта эълон қилинади.
Мазкур келишувнинг асосий ташкилотчиси “Гранада” клуби эгаси Цзян Личжан. У 2017 йилнинг январ ойидан буён “Чунцин Лифан” клубининг 90 % акцияларига эгалик қилади.
Аввалроқ Андреснинг Хитойнинг бошқа бир клубига ўтиши хабар қилинган эди.



