Хитой U20 устози: "Ҳар бир учрашувда ўйинмизни яхшилаб бормоқадмиз"

Aslanov Jasurbek
6 мар 2023
Хитой U20 терма жамоаси бош мураббийи Антонио Пуча, Саудия Арабистони ёшларига қарши кечган учрашувдан сўнг, матбуот анжуманида қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз, ўйин натижасидан қониқдингизми?

- Бугун яхши ўйин ўтказдик, йигитларга раҳмат. Аввалги баҳсда ҳам яхши ўйнаган эдик, аммо қониқарли натижага эриша олмагандик.

- Кейинги учрашув Қирғизистон терма жамоасига қарши бўлади, гуруҳдан чиқа оласизларми?

- Бу бизнинг услубимиз, ҳар бир учрашувда ўйинимизни яхшилаб борамиз. Эртадан бошлаб Қирғизистон терма жамоаси ҳақида ўйлашни бошлаймиз, ҳозирча эса ғалабадан роҳатланишмиз керак.

- Икки турдан буён ҳар бир учрашувда ҳар ҳил тактикада ўйнадингиз, биринчи ўйиндаги тактик услубингизни нега ўзгартирдингиз?

- Футболда ҳар бир жамоа, ҳар ҳил. Ҳар доим бир ҳил услубда ўйнайверсак, ғалаба қозонишимиз қийинлашиб кетади. Бу нормал ҳолат, футболда рақибга мослашувчан бўлиш керак.

- Саудия арабистони ва Японияга қарши ўйин ўтказдингиз, икки жамоанинг ўхшашликларини айтиб ўтсангиз?

- Ўлар бир бирига ўхшамайди. Мен уларнинг ўхшашликлари йўқ деб ўйлайман.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia