

Мезбон хитойликлар бироз олдин якунига етган баҳсда Лю Чаннинг 78 ва 90-дақиқаларда урган голлари эвазига Кореяни мағлуб этиб, халқаро ўртоқлик турнири ғолибига айландилар. Чемпионлик учун уларга 7 очко етарли бўлди. Бунгача Хитой Вьетнамни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Ўзбекистон билан муроса кўчасини танлаганди (0:0).

Ўзбекистон бугун Вьетнамни 2:1 ҳисобида ютган бўлса, олдинги турларда Корея билан 1:1, Хитой билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Шу тариқа Фарҳод Нишонов шогирдлари мусобақада 2-ўринни банд этишди.
Энди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 июлда Қирғиз Республикасида ўтказиладиган CAFA мусобақасида иштирок этади.



