UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  2 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  2 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  1 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  3 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  9 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0

Хитой Тайпейидаги қийинчиликлар, Суперлига мураббийларига раҳмат, Аргентина ва Уругвайга қарши бўлажак ўйинлар ҳақида — Фарҳод Нишонов Янгиликлар

Хитой Тайпейидаги қийинчиликлар, Суперлига мураббийларига раҳмат, Аргентина ва Уругвайга қарши бўлажак ўйинлар ҳақида — Фарҳод Нишонов

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитой Тайпейида ўтган Осиё кубоги саралаш баҳсларини 100 фоизли натижа билан якунлаб қитъа биринчилигига йўлланма олганидан хабарингиз бор.

Ушбу саралаш баҳслари якунлангач Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов championat.asia сайтига интервью берди.

"Дастлабки учта ўйинни йирик ҳисобда ютганимиздан кейин ҳам бўшашмадик. Сабаби йўлланмага эга чиқмагандик. Баҳрайнга қарши учрашувдан олдин рақибларда ҳам имконият бор эди. Йирик ғалабалар туфайли четдан қараганда барчага Осиё кубоги йўлланмаси осон қўлга киритилгандек туюлиши мумкин. Лекин йигитлар машғулотлар ва майдон ташқарисида қандай сабрли бўлишганини ўзим гувоҳи бўлдим. Бу ердаги овқатлар ҳалол эмаслиги учун йигитлар уларни тановул қилишмади ҳам. Бундан ташқари машғулотлар ҳам, ўйинлар ҳам сунъий майдонларда ўтказилди. Тўғри жароҳатлар бўлмади, лекин футболчиларимизнинг оёқларида оғриқлар бор ва кўкаришлар кўриниб турибди. Йигитлар Хитой Тайпейидаги об-ҳавога ҳам кўникишди. Бу ерда намлик жуда ҳам юқори бўлганини барча кўрди деб ўйлайман.

Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозим. Бу саралаш мусобақаси ФИФА кунларида ўтмади. Шу боис Суперлига клублари мураббийларига катта раҳмат айтмоқчиман. Барча мураббийлар ўз футболчиларини терма жамоага қўйиб юборишди. 1 ой давомида йигитлар терма жамоада бўлишди ва бизга катта ёрдам беришди.

Кейинги режаларимизга келсак Осиё кубогига тайёргарлик кўрамиз. Саралашдаги ўйинларимизни кучайтиришимиз шарт. Рақиблар ҳам бизни ўрганишни бошлашади. Ўз ўйин услубимизни ўзгартирмаган ҳолда индивидуал тарзда йигитлар ўсиши керак. ЎФА халқаро бўлими Аргентина ва Уругвай терма жамоалари билан музокара ўтказишмоқда. Аргентина билан виза бўйича муаммо бўлмоқда. Агар барчаси яхши кетса октябрь ойидаги ФИФА кунларида шу икки давлат терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз. Февраль ойидаги Осиё кубогига қадар яна йиғинлар ва ўйинлар ўтказамиз", - деди Фарҳод Нишонов championat.asia сайтига берган интервьюсида.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика