

Футзал жамоаси ҳозирги кунда таътилда. Мураббийлар штаби эса трансфер ойнасида таркибни янада кучайтириш билан банд. Бугун жамоа раҳбарияти футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, шу кунгача Хитойнинг "Дальян Пуван Анбо" клуби шарафини ҳимоя қилган Дилшод Раҳматов билан келишувга эришди. Энди Дилшод Раҳматов расман "Сўғдиёна" аъзосига айланди. Шу ўринда "Сўғдиёна" ПФК маъмурияти Дилшод Раҳматовга жамоадаги фаолиятида омад тилади.

"Сўғдиёна" ПФК матбуот хизмати



