

Бу қарор клуб ўз уйида 4 ой ғалаба қозона олмагани учун қабул қилинди, тилла ранг эса фэншуй бўйича омадни чақиради. Шу билан бирга, оқ рангдаги зиналарга яшил ранг берилди.
Бундан сўнг "Гуанжоу Фули" кетма-кет 5 та уй учрашувида ғалабага эришди. Драган Стойкович шогирдлари бу ўйинларда 22 та гол уриб, 9 та гол ўтказиб юборишди.
"Стадионимиз рангини ўзгартирганимиздан сўнг, жамоа 5 та учрашувда ғалабага эришди ва юқори маҳсулдорлик намойиш этди. Тилла ранг жуда ёқимли ва унди уни ўзгартириш шарт эмас" - дейди Стойкович.





