Хитцфельд "Бавария"га Ламдан сўнг Мюллерни сардор этиб тайинлашни маслаҳат берди

Aslanov Jasurbek
14 фев 2017, 16:10
"Бавария" собиқ бош мураббийи Оттмар Хитцфельднинг фикрича, жамоа ҳужумчиси Томас Мюллер Филипп Ламдан сўнг сардор бўлишга муносиб.

"Мюллер "Бавария" садори бўлишга муносиб. Мюллер исми "Бавария"никига мос тушади У ушбу вазифани уддалган бўларди. Томас керакли интервьюлар беради, жамоани ҳимоя қилади ва жамоадошалирга таъсир ўтказа олади" - дейди Хитцфельд.

Лам мавсум охирида футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Eurosport