Хислат Чилматов "Нефтчи"га қайтди
08 сен 2016 10:31
Янгиликлар
Хислат Чилматов "Нефтчи"га қайтди
Водийлик футбол мухлисларига ўзининг “Нефтчи” клубидаги фаолияти орқали яхши таниш бўлган собиқ дарвозабон Хислат Чилматов бугунги кунда ўз мутахассислиги бўйича мураббийлик фаолиятини бошлаган.
Айтиш керакки, Чилматов катта футболдаги юришларини расман якунлаганидан сўнг Олий лиганинг бир қатор клубларида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлади. Сизга шуни маълум қиламизки, эндиликда жамоамизнинг собиқ вакили Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” футбол мактабида мураббий сифатида ўз фаолиятини давом эттиради. Фарғонадан ҳам моҳир ва иқтидорли дарвозабонларни етишиб чиқиш жараёнида бевосита Чилматовдек тажрибали посбонларнинг билим ва кўникмалари зарур эканлигини айтиб ўтиш ўринлидир. Биз эса Хислат Чилматовнинг навбатдаги фаолият босқичида омад ва зафарлар тилаймиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар