Хироки Сакаи Ўзбекистонга қарши ўйнай олмаслиги мумкин

Narzulla Saydullayev
30 мар 2015
Япония терма жамоаси ва Германиянинг "Ганновер" клуби ҳимоячиси Хироки Сакаи эртанги баҳсда майдонга туша олмаслиги мумкин.
Футболчи Тунисга қарши ўйиннинг жароҳат олган ва 84-дақиқада ўз ўрнини Ацуто Учидага бўшатиб берганди. Унинг ўнг оёғи шикастланган эди. Сакаи жамоасининг кечаги машғулотларида иштирок этмади ва Оитадаги шифохоналардан бирида тиббий кўрикдан ўтди. Тиббий кўрик унинг мушакларида муаммо борлигини кўрсатди.

2012 йилдан буён терма жамоада ўйнаб келаётган Хироки Сакаи Япония сафида 18та ўйин ўтказган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia