Хиддинк: "Азар футболдан роҳат олди, бу "Челси" учун яхши белги"
24 апр 2016 15:18
Янгиликлар
Хиддинк: "Азар футболдан роҳат олди, бу "Челси" учун яхши белги"
"Челси" бош мураббийи Гус Хиддинк "Борнмут" устидан қозонилган ғалаба (4:1) ҳақида фикр билдирди.
Ушбу ўйинда Азар дубль қайд этди.
"Биз кучли ўйин кўрсатдик, айниқса иккинчи бўлимда. Учрашувнинг биринчи қисмида майдонда очиқ футбол бўлди. Бизга майдон марказида яхши ҳаракат қилиб, хавфли вазият ярата оладиган жамоа қаршилик қилди. Улар биз каби гол уриши мумкин эди.
Сўнгги 10 кунда Азар билан унинг майдондаги ҳаракати борасида ишладик. У жуда яхши ўйнади ва осон ҳаракатланди, шу сабабли уни асосий таркибга қўшдим. Аввалига биз Азарга 45 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ бермоқчи эдик, аммо у бугун футболдан роҳатланди ва ўзгартирилмади. Бу Азар ва жамоа учун яхши белги" - дейди Хиддинк.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар