

"Нима бўлишидан қатъий назар, бу ажойиб югуриш бўлди", - деб ёзди Херст ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Мбаппега мурожаат қилиб.
Мбаппе ҳал қилувчи учрашувда хет-трик қайд этди. У иккита голни пенальтидан урди, яна бирини эса шеригининг узатмасидан кейин рақиб дарвозасига жойлади.



