

"L’Équipe" нашри хабарига кўра, француз клуби "Вильярреал" ҳужумчиси Карл Токо-Экамбини ўз сафида кўрмоқчи. Томонлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. "Вильярреал" клуби раҳбарияти футболчини 20 миллион еврога баҳоламоқда. "Лион" эса ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан, ёзга қадар ижарага олмоқчи.




