

"Дастлабки бўлимда жамоа сардори Андрес Гуардадони йўқотганимиз жуда оғир зарба бўлди. Гарчи унинг ўрнига майдонга тушган Эрик Гутьеррес яхши ўйин кўрсатган бўлса ҳам, режаларимиз бошқача тузилган эди.
Ҳозирча бизда имкониятлар бор, бундан фойдаланиб, плей-оффга чиқишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун Саудия Арабистони дарвозасига камида 3та гол уришимиз керак", - деди Херардо Мартино.



