Хендерсон мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин

Alisher
24 фев 2021
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсоннинг "Эвертон"га қарши ўйинда олган жароҳати жиддий бўлиши мумкин.

Шундай бўлган тақдирда Хендерсон "Ливерпуль"га 6-8 ҳафта ёрдам бера олмаслиги, ёмон ҳолатда эса мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.

Қайд этиш керакки, сўнгги пайтларда Хенд ерсон кадрлар муаммоси сабаб марказий ҳимояда ўйнади.

Футболчи жорий мавсум "Ливерпуль" либосида 28та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic