Хедира: "АПЛда ўйнаш - торт устидаги безакка ўхшайди"

Mirjalol Normatov
31 дек 2020
"Ювенту" хавбеки Сами Хедира "Эвертон" қизиқишлари доирасига тушиб қолганди.

Ўз навбатида футболчи АПЛда ҳаракат қилиш иштиёқи юқори эканлигини айтди.

"Кўплаб чемпионатларда ўйнаганман, бироқ АПЛ бундан мустасно. У ерда ўйнаш торт устидаги безакка ўхшайди. Англияда танаффус кам, қарши ҳужумлар ва прессинг - асосий қурол. Мен ҳам шуни истайман. Фитнесдан қўшимча машғулотлар бўлади, худди узоқ йиллардан буён АПЛда ўйнашга тайёрланиб келаётгандекман.

Фаолиятимни ҳали анча вақт давом эттираман. Хўш, нима учун АПЛда ўйнамаслигим керак", - деди Хедира.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Athletic