

“Марказий” стадион машғулотлар майдонида футболчилар енгил машғулотлар билан чекланишди. БАА йиғини давомида жамоа таркибида машғулот ўтказган черногориялик ҳимоячи Деян Больевич тиббий кўрикдан ўтолмай, ортга қайтганлиги ҳақида хабар бергандик. Унинг ўрнига босниялик бошқа бир легионер жамоа таркибига келиб қўшилиши кутилмоқда.
“Насаф” футболчилари мавсумнинг илк расмий учрашувини 17 февраль куни Тошкенда Ўзбекистон суперкубоги доирасида “Пахтакор”га қарши ўтказишади.



