UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  0 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  11 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  4 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21

Хайрулло Бозоров йиғилишда “Нефтчи” аъзоларини жиддий танқид қилди Янгиликлар

Хайрулло Бозоров йиғилишда “Нефтчи” аъзоларини жиддий танқид қилди

Вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси раҳбари Хайрулло Бозоров “Нефтчи” жамоаси раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари билан учрашди.

Танқидий руҳда ўтган мулоқотда “Нефтчи”нинг Суперлига ўйинларида яхши натижалар қайд эта олмаётгани, ўйин темпи борган сари тушиб кетаётганлиги, 20 июнга қадар ўтказилган Суперлига 11-турдан сўнг 2 та ғалаба, 3 та дуранг ва 6 та мағлубият билан 9 очко жамғариб 12-ўринда бораётганлиги қайд этилди.

Аксарият футболчиларнинг жисмоний ҳолати талаб даражасида эмаслиги, асосан ҳимоявий ўйин тактикаси танлангани боис ҳужумкорлик йўқлиги, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишга эътибор қаратилмаганлиги, ўйинчилар ўртасида ғалабага бўлган ишонч, жамоавий характер мавжуд эмаслиги танқид остига олинди.

Бундан ташқари, жамоада тартиб-интизом яхши эмаслиги, раҳбарият ва футболчилар ўртасида бир бирига ишончсизлик ортиб бораётгани, бош мураббий Илҳом Мўминжонов мазкур ҳолатларнинг олдини олиш учун етарлича иш олиб бормаётгани бўйича танбеҳ берилди.



“Нефтчи” футбол жамоасига Суперлигага қайтиши билан бир қатор шароитлар яратиб берилган бўлсада, ҳозирда клубда профессионал даражада иш ташкил қилинмаган.

Мухлислар ва ОАВ билан ишлаш, маркетинг масалалари, футболчилар ва мухлислар ўртасида қўшма тадбирлар яхши йўлга қўйилмагани, матбуот хизмати талаб даражасида эмаслиги, клубнинг ижтимоий тармоқларда расмий саҳифаларида етарли фаоллик йўқлигига ҳам танқидий эътибор қаратилди. Жорий йил жамоа ташкил этилганига 60 йил тўлиши, бироқ бу ҳақда на ОАВ орқали эълон берилмаган, на бу катта тадбирга тайёргарлик ишлари бошланмаган.

Клуб раиси Зоҳид Ғофуровнинг тажрибасизлиги, раҳбарлик салоҳиятининг етарли эмаслиги ҳам юқорида таъкидланган муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилмаганига олиб келган.
Селекция ишларига эътиборсизлик натижасида айни вақтда “Нефтчи” жамоасининг 19 ёшли ўсмирлар жамоаси 14-ўринда, 21 ёшли ўсмирлар жамоаси эса 11-ўринда боришмоқда. Аёллар жамоаси эса 10 та жамоа ичида 9-ўринда бормоқда.

Вилоят раҳбари ушбу масалаларга бирма бир тўхталар экан, бундан буён клубга ўзгача руҳият олиб кириш кераклиги, тартиб-интизом, ҳурмат, аҳиллик билан иш ташкил қилиш кераклигини таъкидлади.

Шаҳар ҳокими Восилжон Назаров клуб президенти этиб тайинланди. Вилоят ҳокими томонидан унга клуб фаолиятини назоратга олиш, маркетинг, менеджмент ишларини тўғри йўлга қўйиш, фан-клуб билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш, клуб матбуот хизмати фаолиятини ривожлантириш шунингдек, клуб логотипига чинор барги рамзини қайтариш каби топшириқлар берилди.

Клуб мураббийларига чиройли ўйин намойиш этиш ва ғалабалар билан мухлисларни қувонтириш учун энг аввало асосий таркиб ўзагини шакллантириб олиш лозимлиги уқтирилди.
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика