

Бундан олдин мюнхенликлар ўз майдонларида Дортмунднинг "Боруссия"си ҳамда "Гамбург"ни бир хил 6:0 ҳисоби билан доғда қолдирганди. Жамоа "Альянц"даги сўнгги уч учрашувида 17 гол киритди.
"Бавария" 1984 йилнинг февраль-март ойидан кейин Бундеслига доирасида ўз майдонидаги кетма кет 3 учрашувда 5тадан ошиқ гол киритди.



