Хайнкес: "Бавария" ўзининг топ-футболчиларини сотмайди"
24 фев 2018 13:59
Янгиликлар
Хайнкес: "Бавария" ўзининг топ-футболчиларини сотмайди"
"Бавария" бош мураббийи Юпп Хайнкеснинг сўзларига кўра, клуб форвард Роберт Левандовскини сотмайди.
"Левандовски "Реал"га ўтиш учун агентини ўзгартирди деб ўйлайсизми. Яхши, бу сизнинг фикрингиз. Аммо футболчи агентини ўзгартиришида ўзгача нарса кўрмаяпман. Бу қарор сабаблари ҳақида гапиришим қийин.
Клуб учун бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Раҳбарият билан суҳбатлашдим, улар Левандовски трансфери ҳақида ҳеч нарса дейишмади. "Бавария" ўзининг топ-футболчиларини сотмайди. "Бавария"нинг энг яхши футболчилари биз билан қолишади. У кетишини тасаввур қила олмайман" - дейди Хайнкес.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар