UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  10 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8

"Хавотирга ўрин йўқ, таркибга ёшлар жалб қилинади" Янгиликлар

"Хавотирга ўрин йўқ, таркибга ёшлар жалб қилинади"

"Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Нўъмон ҲАСАНОВ қуръа, янги мавсумга тайёргарлик ва таркиб ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Қуръа ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи турда Жиззахнинг  "Сўғдиёна" жамоасига қарши майдонга чиқамиз. Бу клубни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев ҳам яхши мутахассис. Мавсумнинг илк ўйини ҳаяжонларга бой қизиқарли ўтади. Ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган баҳсда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Таркибда бу йил услубимга мос келадиган футболчиларни қолдирдим. Ўзаги сақланиб қолинди. Янги қўшилган ижрочилардан хурсандман. Фақатгина, уларни ягона мақсад остида бирлаштириш қолди. Ҳозир шунинг устида ишлаяпмиз. Минг кучли таркиб йиғилган тақдирда ҳам, жамоа битта оила бўла олмаса қийин. 

“Сербиялик футболчилардан кўра, ёшларни ўйнатса бўлмайдими?” деган гап сўзларни эшитдим. Жамоани ичида бўлган, ҳолатни ҳис қилган одам гапирса ярашади. Бизнинг олдимизга аниқ мақсад қўйилган. Ёшлар билан бир нечта ўйинда мағлуб бўлсак мухлислар мени нотўғри тушунади. Ҳозирги таркибга албатта ёшлар қўшилади. Бирданига ёшартириб бўлмайди. Масалан, Туркия йиғинида бир нечта ёшларни синовдан ўтказдик. Хавотирга ўрин йўқ, ёшлар жалб қилинади. Уларга эътибор берилади",- дейди Нўъмон Ҳасанов.


Абдулазиз ИСКАНДАРОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика