Хави ва унинг рафиқаси Барселонадаги шифохонага 1 миллион евро хайрия қилишди
04 апр 2020 16:08
Янгиликлар
Хави ва унинг рафиқаси Барселонадаги шифохонага 1 миллион евро хайрия қилишди
"Ал Садд" бош мураббийи Хави ва унинг хотини Нурия Куниллера Барселонадаги шифохонага бир миллион евро хайрия қилишди.
Тиббий муассаса матбуот хизматининг хабарига кўра, Хави ва унинг хотини томонидан хайрия қилинган пул коронавирусга қарши курашда ишлатилади.
Олдинроқ "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ва "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола инфекцияга қарши кураш учун бир миллиондан хайрия қилишганди.
Эслатиб ўтамиз, Испания коронавирусга чалиниш бўйича АҚШдан сўнг иккинчи ўринда бормоқда. Мамлакатда 124 736 инсон коронавирусга чалиган, уларнинг 11 744 нафари эса вафот этган.
Ўхшаш янгиликлар
20:08
БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист 4
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар