Хави: "Неймар "Барселона"нинг режаларига кирмайди"
08 июн 2023 18:23
Янгиликлар
Хави: "Неймар "Барселона"нинг режаларига кирмайди"
"Барселона" бош мураббийи Хави ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
"Бу маълумотлар мени ҳайратда қолдирди... У бизнинг режаларимизда йўқ. Мен буни жуда қадрлайман, лекин бизнинг мақсадларимиз бошқача. Спорт бўлими барча ёзги трансферлар бўйича қарор қабул қилиб бўлди", – деди Хави.
Олдинроқ Неймар Лионель Мессининг трансфери муваффақиятсизликка юз тутгач, "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Неймар 2017 йилдан бери ПСЖ сафида ўйнамоқда. Шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ҳамда 17 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар