Хави кетгач, Маркес "Барселона"ни бошқаришга қарши эмас

Omonjon To`xtamirzayev
28 янв 2024
"Барселона Атлетик" бош мураббийи Рафаэль Маркес ёзда Хави кетадиган бўлса, асосий жамоа бошқарувини қўлга олишга тайёрлиги ҳақида гапирди.

"Ким "Барселона" бош мураббийи бўлишни истамайди? Мен тайёрланишда давом этаман, сабаби бош мураббий сифатида эндигина иккинчи мавсумимни ўтказяпман. Чемпионат охирига қадар, директорлар кенгаши яхшилаб ўйлаб олиши учун вақт етарли бўлади. Агар таклиф бўлса, сиз бундай имкониятни рад эта олмайсиз", - деди "Барселона" клубининг собиқ ҳимоячиси.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: AS