UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 0:0 (матнли трансляция)  30 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  124 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

Хави: "Барселона" қандай футбол ўйнашни истаётганини кўрсатиб берди" Янгиликлар

Хави: "Барселона" қандай футбол ўйнашни истаётганини кўрсатиб берди"

Теглар :  БарселонаХави
"Барселона" бош мураббийи Хави ЛаЛига 6-тури доирасида "Эльче"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Кенг кўламли таркибимиз бор. Барча яхши машғулот қиляпти, ҳар бир футболчи жамоага ёрдам беришни истамоқда, ҳамма бир-бирига мухтож - бу эса энг асосийси. Ушбу мавсум ноодатий ўтяпти, ўйинлар тақвими жуда тиғиз, шу сабабли бизга ҳар бир футболчи керак. Жамоавий ўйинни ўйнаш майдонга тушаётган ҳар бир футболчининг бурчи бўлиб қолади.

Бизда вариантлар жуда кўп. Совринларни бутун бир жамоа олади, асосий таркибнинг 11 футболчиси эмас. Биз қандай футбол ўйнашни истаётганимизни кўрсата олдик. Ташаббусни ушлаб туришни истаймиз. Клубнинг талаблари жуда кучли, бу эса ўзига ҳос босимни беради. Жамоа ўтган ноябрга қараганда кучлироқ даражада. Бироқ "Барселона"ни жиддий синовлар кутмоқда. Ундан чиқиб кетиш учун чин дилдан меҳнат қилиб, жамоа, оила бўлиш керак.

Бальде айни дамда яхши ҳолатда, у бизга кўп нарсаларни бера олади. 18 ёшли футболчининг бундай ўйин кўрсатиши ажойиб ҳолат. Бизда уч нафар юқори даражадаги чап қанот ҳимоячилари бор", - деди Хави.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика