

"Бўлиб ўтган ишни нормал ҳисоблаш мумкин. Ўзимда ҳам шунақаси бўлиб турарди. Футболчи бўлган пайтимда Пуйоль, Вальдес, Вилья, Мессилар билан кўп баҳслашардим. Сиз архивлардан буни топиб, ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.
Иш вақтида бундай ҳолатлар бўлиб туради ва бунга катта аҳамият бермаймиз. Роберт доимо жамоадошларига ёрдам беради. У Ламинга ҳам ажойиб футболчи бўлиш учун ёрдам бера олади", - деди Хави.



