Хаверц Поттер қўл остидаги "Челси"нинг ЕЧЛда ғалаба қозониш имкониятини баҳолади

Sherzod Nurmatov
27 окт 2022
"Челси" ҳужумчиси Кай Хаверц Грэм Поттер қўл остида жамоасининг Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш имкониятига баҳо берди.

Эслатиб ўтамиз, "нафақахўрлар" 2 йил олдин Томас Тухель бошчилигида мусобақа ғолибига айланишганди, у бош мураббийликка келганидан 5 ой ўтиб жамоага еврокубок олиб келганди.

"Буни баҳолаш қийин, чунки мен Поттер қўл остида бор-йўғи бир неча ҳафта ишладим холос. У жуда яхши мураббий, аммо қолганини вақт кўрсатади. Биз шундай давом этишимиз керак", – деди Хаверц.

Хаверц куни кеча иккинчи таймда ғалаба тўпини киритиб, "Челси"нинг "Зальцбург" устидан ғалаба қозонишига ёрдам берган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: chelseafc.com