

"Менимча, Мессининг А Серияга йўл олиши уларнинг қарзлари ва юқори тўловлар билан боғлиқ муаммоларининг бир қисмини ҳал қилиши мумкин. Рақамлар А Сериянинг йирик молиявий муаммоларидан дарак беряпти, уларнинг барчасини Месси ҳал қила олмайди.
Мессининг шу ерда [Ла Лигада] қолишини истардим, лекин у кетса, фожиа рўй бермайди.
Бир вақтлар Ла Лига Криштиану Роналдусиз катта пул йўқотиши мумкинлиги ҳақида гапиришганди, аммо биз фақат даромад оляпмиз. Яхши футболчиларга эга бўлиш сизга ёрдам бериши мумкин, лекин улар чемпионатнинг ажралмас қисми эмас", – дейди Тебас.



