Хато қилган "Марсель" дарвозабони мағлубият учун айбни бўйнига олди (ВИДЕО)

Aslanov Jasurbek
18 дек 2017
"Марсель" дарвозабони Стив Манданда Франция чемпионатининг 18-турида "Лион"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.

"Марсель" биринчи голни 6-дақиқада ўтказиб юборди. Манданда жарима зарбасидан берилган тўпни қўлида ушлаб қола олмади.

"Мағлубият учун барча масъулиятни бўйнимга оламан. Бундай гол ўтказмаслигим керак эди. 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётиб, ғалаба қозониш жуда қийин. Бугун дарвозабонлар асосий ролда бўлишди. Ҳамма яхши ўйнаган Антони Лопеш ва ўз вазифасини уддалай олмаган Стив Мандандани кўришди. Бу "Марсель"нинг мағлубиятига сабаб бўлди. Рақобатчиларга етиб олиш учун бизда вақт бор" - дейди Манданда.

Голни кўчириб олиш


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Équipe