Хасимото ўрнига Осако. “Ростов” трансфер қилинган янги футболчисини “Вердер” форварди билан адаштириб юборди

Eldor Akmurzayev
9 июл 2020
Аввалроқ, Япония терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кенто Хасимото “Ростов” аъзосига айлангани ҳақда хабар қилгандик.

“Ростов” матбуот хизмати футболчининг трансферини эълон қилишда хатоликка йўл қўйди. Гап шундаки, клуб томонидан тақдим этилган постерда “Вердер” ҳужумчиси Юя Осако тасвирланганди:

Мухлислар буни пайқашганидан сўнг эса “Ростов” расмни олиб ташлади ва хатосини тўғрилади:


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: isport.ua