

"Ҳа, бу ҳақиқат. Яқинда унинг тўлиқ йўлини кўриш учун Неймар ҳужжатли фильмини кўрдим. Унинг қаердан келганини ва ҳозирги даражасига қандай эришганини кўрдим. Бу жуда илҳомлантиради. Неймар - тарихдаги энг яхши футболчилардан", - дейди Эллиотт.
18 ёшли Эллиотт жорий мавсум "Ливерпуль" таркибида 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
30 ёшли Неймар ПСЖ таркибида 21та ўйинда ҳаракат қилиб, 5та гол ва 5та ассист қайд этди.



