UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  2 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  4 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  72 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  0 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  227 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  18 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  6 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  5 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  4 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9

Харт: "Манчестер Сити"да иложи борича кўпроқ қолмоқчиман" Янгиликлар

Харт: "Манчестер Сити"да иложи борича кўпроқ қолмоқчиман"

"Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолаш арафасида турган, Англия терма жамоаси дарвозабони Жо Хартнинг таъкидлашича, у амалдаги мамлакат чемпионлари сафида иложи борича кўроқ қолмоқчи.

27 ёшли дарвозабоннинг "Сити" билан шартномаси 2015 йилнинг 30 июнигача амал қилади. "Шаҳарликлар" Харт билан янги битим имзолашга яқин турибди.

"Қандай қилиб бу ерда бахтсизман дейишим мумкин? Мен бу клубни севаман. "Сити" мени жамоам эканлигини ҳис қилиб турибман ва бу ерда иложи борича кўпроқ қолмоқчиман.

Шартнома шартлари ўзгариши кераклигини биламан. Аммо бу саволларни агент ҳал қилади. Бу клубда бахтлиман ва тез орада жамоа билан янги битим имзолайман деб умид қиламан" - дейди Харт.

Харт 2006 йилда "Шрусберидан" "Манчестер Сити"га 600 минг фунт эвазига кўчиб ўтган. Ҳозирги кунда унинг трансфер баҳоси 14 млн фунт.

Дарвозабон "Манчестер Сити"да икки бор миллий чемпионатни (2011/12, 2013/14) ва бир мартадан Англия Кубоги (2011), Англия Суперкубоги (2012) ва Англия лига Кубогини (2014) қўлга киритган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика