Харри Кейин: “Ҳозир “Тоттенхэм”дан кетиш вақти эмас”

Aslanov Jasurbek
24 янв 2017, 22:36
“Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейиннинг айтишича, у Лондон жамоасини тарк этмоқчи эмас.

“Агар жамоадошларимдан қайсидир бири биз билан хайрлашса, ҳайрон қоламан. Ҳозир бизнинг ишларимиз жойида. Бизга фақатгина совринларни ютиш учун сўнгги ҳал қилувчи қадамни босиш етишмаяпти.

Ҳозир “Тоттенхэм”дан кетиш нотўғри бўларди. Бизда дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири ишламоқда.  Яқинда янги стадионга эга бўламиз. Келажагимиз ёрқин бўлишига шубҳам йўқ. Шу сабаб танловда адашмаслик лозим: пул ишлаш керакми ёки дуёнинг энг яхши лигасида орзуларга эришиш муҳимми?!”, дейди Кейин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraf