Ханданович пенальтиларни қайтариш борасида рекорд сари яқинлашмоқда

Mirjalol Normatov
12 янв 2020
Кеча "Интер" посбони Самир Ханданович "Аталанта"га қарши ўйинда пенальтини қайтариб, жамоасининг дурангига муносиб ҳисса қўшди.

"Opta" хабарига кўра, посбон дарвозаси томон белгиланган пенальтиларнинг 30 фоизини қайтарган. Яъни, 79 пенальтининг 24таси голга айланмаган.

Агарда, ноаниқ зарбалар, устун ёки тўсинларга текканини ҳисобга олсак, юқоридаги 24 сони 30га ўзгаради. Бу Италия чемпионатидаги иккинчи натижадир. Олдинги рекорд "Интер"нинг собиқ посбони Жанлука Пальюкага тегишли - 31.

"Интер" айни дамда 1 очколик фарқ билан А Серия етакчиси бўлиб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Opta