Хамес "Реал"га қайтмоқчи эмас
24 ноя 2017 11:42
Янгиликлар
Хамес "Реал"га қайтмоқчи эмас
"Реал" ва Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси, ҳозирда ижара асосида "Бавария" шарафини ҳимоя қилаётган Хамес Родригес "Қироллик клуби"га қайтмоқчи эмас.
Бу ҳақда Родригеснинг дўсти, колумбиялик хонанда Пипи Пелаес маълум қилди.
"Сўнгги марта Хамесга "Реал" ҳақида савол берганимда, у клубга қайтиш нияти йўқлигини айтганди. Бошқа савол бермадим. Фақат воқеалар ривожи борасида гап очдим. Хамес нима бўлишини билмайман деди" - дейди Пелаес.
"Реал" ва Родригес ўртасидаги битим 2021 йилнинг ёзигача амал қилади. Унинг "Бавария"даги ижараси 2019 йилда якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар