Хамес: "Эвертон" "Бавария" ва "Реал" даражасига чиқишга қодир"

Alisher
29 мар 2021
"Эвертон" хавбеки Хамес Родригес жамоаси ҳақида гапирди.

"Эвертон" "Бавария" ва "Реал" каби клублар даражасига чиқишга қодир деб ўйлайман. Бошида Премьер-лигада мунтазам равишда юқори ўринларни эгаллаш керак.

Бу ерда ўйнаш осон эмас, сабаби бу Европанинг энг кучли чемпионатларидан биридир. Бу ерда ҳар бир ўйин финални эслатади", - дейди футболчи.

Мерсисай клуби 28 ўйиндан сўнг 46 очко жамғарган ҳолда АПЛ жадвалида 8-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: evertonfc.com