Халқаро турнирда 3-ўринни олган футзал терма жамоамиз Ўзбекистонга қайтиб келди

Sherzod Nurmatov
3 авг 2021
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Биласиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Таиландда ташкил этилган “Continental” халқаро турнирида иштирок этди.

Баҳодир Аҳмедов мураббийлиги остидаги жамоамиз 3-ўрин учун Мисрга қарши кечган баҳсда 4-0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бронза медалларига эга чиқди.

Футзалчиларимиз тунда Бангкок-Истанбул-Тошкент ҳаво рейси орқали Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келди", – деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ufa.uz