Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бугун Вьетнам билан ўйнайди
Iskandarov Abdulaziz
7 сен 2024
Хабарингиз бор, Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш баҳслари олдидан Хитойда халқаро турнирда иштирок этмоқда.
Вакилларимиз турнирдаги иштирокини Малайзияга қарши учрашув билан бошлаган ва якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бугун терма жамоа аъзолари Вьетнам билан куч синашишади. Учрашув Тошкент вақти билан 12:30да старт олади.