UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Халқаро мусобақа. "Пахтакор" ва "Насаф" иккинчи имтиҳонга тайёрми? Янгиликлар

Халқаро мусобақа. "Пахтакор" ва "Насаф" иккинчи имтиҳонга тайёрми?

Ушбу ҳафта яна клублар ўртасидаги халқаро ўйинларни кўрамиз.

"Пахтакор" ОЧЛ Элит 2-турида майдонга тушса, "Насаф" ОЧЛ 2 мусобақасида 2-турни ўтказади. "Пахтакор" эртага Эронда "Персеполис" меҳмони бўлади. Маълумот учун, "Персеполис" дастлабки турни сафарда "Ал Аҳли"га қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағуб бўлди. "Пахтакор" эса Тошкентда ўтказилган баҳсда "Ал Васл"га худди шу ҳисобда имкониятни бой берди. 

"Персеполис" бу ўйинга қадар ўз миллий чемпионатида "Истиқлол"га қарши баҳс олиб бориб, 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ягона гол 90+3-дақиқада Ҳоссейн Канани томонидан киритилди. Учрашувда ҳамюртимиз Остон Ўрунов иштирок этмади. "Пахтакор" эса Эрон сафари олдидан "Олимпик" билан куч синашиб, 6:0 ҳисобида зафар қучди. Қуйида маълумот сифатида ОЧЛ Элит мусобақасининг 1-турида қайд этилган натижалар ва 2-тур учрашувларини келтириб ўтамиз.

ОЧЛ Элит. 1-тур натижалари

16 сентябрь. "Ал Айн" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар) 1:1

16 сентябрь. "Ал Шорта" (Ироқ) - "Ал Насср" (С.Арабистони) 1:1

16 сентябрь. "Истиқлол" (Эрон) - "Ал Гарафа" (Қатар) 3:0

16 сентябрь. "Ал Аҳли" (С.Арабистони) - "Персеполис" (Эрон) 1:0

17 сентябрь. "Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Ал Васл" (БАА) 0:1

17 сентябрь. "Ал Райян" (Қатар) - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони) 1:3

2-тур учрашувлари

30 сентябрь. 21:00. "Ал Садд" - "Истиқлол"

30 сентябрь. 21:00. "Персеполс" - "Пахтакор"

30 сентябрь. 21:00. "Ал Васл" - "Ал Аҳли"

30 сентябрь. 23:00. "Ал Насср" - "Ал Райан"

1 октябрь. 23:00. "Ал Гарафа" - "Ал Айн"

1 октябрь. 23:00. "Ал Ҳилол" - "Ал Шорта"

2 октябрь куни "Насаф" ҳам ўз ўйинини ўтказади. Қаршиликлар Марказий стадионда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубини қабул қилишади. "Насаф" ОЧЛ 2 илк турини сафарда "Қувайт СК"га қарши ўтказиб, ўйинда ҳисоб очилмади. "Шабаб Ал Аҳли" эса ўз майдонида Иорданиянинг "Ал Ҳуссейн" клубидан 3:1 ҳисобида устун келди.

"Шабаб Ал Аҳли" Қаршига келишдан олдин "Ал Оруба" билан беллашиб, 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Қизиғи шундаки, учрашувдаги барча голлар легионерлар томонидан киритилди. Хусусан Гильерме Да Сильва, Юрий Цезар, Бруно Каскардо ва Федерико Картабиа меҳмонларнинг голига муаллифлик қилишди.

Айни пайт "Шабаб Ал Аҳли"да тўп тепаётган легионерлар орасида энг машҳури Сардор Азмун бўлиб, у мазкур баҳсда майдонга тушди, бироқ 65-дақиқада пенальтидан тўп кирита олмади.

"Насаф" бўлажак учрашув олдидан охирги баҳсни кеча "Бунёдкор"га қарши ўтказиб, 2:2 ҳисобини қайд этди. Эътиборлиси, Қаршиликлар сафида ҳам фақат легионер футболчилар гол муаллифи бўлди: Зоран Марушич ва Марко Станоевич. Қуйида ОЧЛ 2 натижалари ва кейинги ўйинларни келтириб ўтамиз. "Насаф" ва "Пахтакор"га эса омад тилаб қоламиз.

ОЧЛ 2. 1-тур натижалари

18 сентябрь. "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) - "Ал Ҳуссейн" (Иордания) 3:1

18 сентябрь. "Қувайт СК" (Қувайт) - "Насаф" (Ўзбекистон) 0:0

2-тур учрашувлари

2 октябрь. 19:00. "Насаф" - "Шабаб Ал Аҳли"

2 октябрь. 21:00. "Ал Ҳуссейн" - "Қувайт СК"

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика