Хакими: "Реал"да қолмоқчи ва ўрин учун курашмоқчи эдим, аммо клуб бошқача қарор қабул қилди"

Alisher
3 май 2021
"Реал"да тарбия топган "Интер" ҳимоячиси Ашраф Хакими испан гранди ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Хавбек Милан жамоаси таркибида Италия чемпионига айланди.

"Реал" менинг уйим эди, мен у ерда қолмоқчи ва ўрин учун курашмоқчи эдим, аммо клуб бошқача қарор қабул қилди. Мен Зиданни ҳам, раҳбариятни ҳам айблай олмайман. Менимча, мадридликларда сотувни амалга оширишга ҳуқуқ бор эди", - дейди Хакими.

22 ёшли марокашлик футболчи "Интер"га "Реал"дан 2020 йилнинг ёзида ўтган эди. У бунга қадар Дортмунднинг "Боруссия" клубида ижара асосида ўйнади.

Хакими жорий мавсум 41та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 8та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: El Chiringuito